Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наргиз Зокирова ўзининг Facebook’даги саҳифасида уни зарур пайтда қўллаб-қувватлаган мухлисларига миннатдорлик билдирди.

Facebook / Nargiz Zakirova

Facebook / Nargiz Zakirova

«Сизнинг севгингиз, ишончингиз, меҳрингиз, бирдамлигингиз ва кучингиз менга нафақат дарддан халос бўлишга, балки кучли энергияни ўзимда ҳис қилишимга ёрдам берди», — деб ёзади хонанда.

Шунингдек, Наргиз 24 июнда Рязанда, 26 июнда эса Москвада концерт беришини эслатиб ўтди.

Аввалроқ Наргиз Зокирова 19 июнь куни Катта Кремль саройида битирувчилар учун ўтказилган кечалардан бирида зина орқали саҳнадан тушаётиб, йиқилиб тушгани хабар берилган эди. Бел қисмига жиддий лат етган хонанда тиббий кўрикдан кейин шифохонага ётқизилиши шарт эмаслиги ва уйига кетиши мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилинган. Тезроқ соғайиш учун унга жисмонан зўриқмаслик тавсия қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Солиқлар, жарималар, коммунал ва бошқа тўловларни қандай қилиб уйдан чиқмасдан тўлаш мумкин?
Маҳаллий
БАА Ўзбекистон заргарлик саноатига инвестиция киритиши кутиляпти
Дунё
Зеленскийнинг рафиқаси украиналиклар чироқсиз ва иссиқликсиз яшашга розилигини маълум қилди