Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бугун, 22 июнь куни Тошкентга савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишида қатнашиш учун Тожикистон ҳукумати делегацияси етиб келади, дея хабар бермоқда «12news.uz».

Фото: uzreport.uz

Фото: uzreport.uz

Комиссия раисдошлари Ўзбекистон томонидан бош вазир биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов, Тожикистон томонидан бош вазир биринчи ўринбосари Давлатали Саид ҳисобланади.

Бугунги кунгача Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг 2 та йиғилиши Душанбеда бўлиб ўтган: биринчиси – 2002 йилнинг 22 августида, иккинчиси 2009 йилнинг 18 февралида.

Asia-Plus маълумотларига кўра, 2015 йилнинг январидан бери тожик томони икки давлат муносабатларини янги даражага олиб чиқиш учун Ўзбекистонга бир қатор таклифларни йўналтирган. Улар орасида Тошкент ва Душанбе ўртасидаги авиақатновларни қайта тиклаш, икки мамлакат шаҳарлари ва туманларига автобус рейсларини уюштириш, икки давлат фуқароларига виза олишни енгиллаштириш каби таклифлар бор.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маслаҳатлар
Трикотаж кийимларга зарар етказмасдан қандай ювиш мумкин?
Маҳаллий
Навоийда 454 нафар фуқаронинг банк карталаридаги пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Дунё
Politico нашри Зеленскийни энг нуфузли европалик, Путинни эса йилнинг энг омадсиз одами деб эълон қилди