Samsung Galaxy S6 ва S6 Edge смартфонларини реклама қилувчи ролик чиқарди. Унда селфи-таёқ эгалари масхара қилинди, деб хабар беради CNET.
Ушбу ролик ижтимоий тармоқларда кўплаб норозиликларни келтириб чиқарди. «Одамлар кадрга сиғиш учун балиқлардек бир жойга тўпланиб олиб, ғор одамлари каби таёқларини силкитади». Роликдаги ушбу жумла норозиликларга сабаб бўлди. Кадрлардан бирида эскирган моделдаги Samsung смартфони аниқ кўринган.
Ижтимоий тармоқларда таъкидланишича, бундай мурожаат эски моделдаги Samsung смартфони соҳибларини S6 ва S6 Edge смартфонларининг кенгбурчакли олд камералари ҳақида эмас, ўзларининг замондан орқада қолганлиги ҳақида ўйлашга ундайди.
Изоҳ (0)