АҚШ президенти Барак Обама Конгресс АҚШ Миллий ўқ отиш ассоциацияси таъсири остида эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Meduza. Унинг сўзларига кўра, бу жамиятнинг лоқайдлиги билан қўшилиб, мамлакатда қурол-яроғ муомаласига оид вазиятни ўзгартиришга йўл қўймайди.
«Конгрессда яқин орада қурол-яроғ муомаласига доир қонунчилик ташаббуслари бўлишини кутмаяпман. Ваҳоланки, гап фақат қурол олиб юриш анъанасини сиқилган ёки нотўғри йўналтирилган ёки ирқчи бўлган 21 ёшли киши қурол-яроғ дўконига бормаслигини кафолатловчи соғлом фикрни бирлаштириш ҳақида боряпти», — деди Обама.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда қурол олиб юришни чеклаш масаласи 17 июнь куни Чарлстон шаҳридаги қора танлилар черковида 21 ёшли Дилан Руф 9 кишини отиб ўлдиргач яна диққат марказига кўтарилди.
Изоҳ (0)