Болгарияда бўлиб ўтган «Миссис Сайёра — 2015» танловида россиялик 29 ёшли Людмила Матуа ғолиб бўлди, деб хабар беради «Аif.ru» Ростов тумани Алоқа вазирлиги маълумотига таяниб.
«Бу ғалаба нафақат меники, балки бутун мамлакатникидир. Танловда зал россиялик мухлислар билан тўла эди», — дейди Матуа.
Ҳафта давомида бўлиб ўтган танловда дунё бўйича 20 дан 40 ёшгача бўлган оилали аёллар қатнашди.
Бу Матуанинг биринчи ғалабаси эмас. У «Миссис Россия International — 2014» ҳамда «Прима Дона — 2014» танловлари ғолиби бўлган.
Изоҳ (0)