Жакарта маъмурий суди 22 июнь куни наркотиклар савдосида айбланиб, Индонезияда отишга ҳукм қилинган Франция фуқароси Серж Атлауини афв этиш тўғрисидаги илтимосномани рад этди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Биз аризачининг илтимосномасини рад этамиз», — деди судья Уянга Абдуллоҳ. Индонезия қонунларига биноан, наркотикларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва ўтказиш ўлим жазосига маҳкум қилинади. 2005 йилда қўлга олинган Алтауи судда ўзи ишлаган кичик кимё корхонаси раҳбарларининг жиноий фаолиятидан хабардор бўлмаганини исботлашга уринган.
У акрил ишлаб чиқаришда иштирок этаётганига амин бўлганини маълум қилган, аслида бу экстази номли наркотик модда ишлаб чиқаришга мўлжалланган махфий лаборатория бўлган.
Францияда Серж Алтауининг тақдири давлатнинг олий сиёсий назорати остида турибди. Индонезия элчиси бу юзасидан тушунтириш бериш учун уч марта Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган. Президент Франсуа Олланд мамлакат фуқаросининг қатлини бекор қилиш учун охиригиача курашиши ҳақида бир неча марта маълум қилган.
Изоҳ (0)