Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистонда эркин, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистоннинг ёш полвонлари муносиб иштирок этиб, иккита олтин, тўртта кумуш ва еттита бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Фото: olympic.uz

Фото: olympic.uz

Юнон-рум кураши бўйича 69 килограммгача бўлган полвонлар ўртасида ўтказилган беллашувларда Абубакр Алимов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпиони бўлди. Ўз вазн тоифасида Маҳмуд Бахшуллаев кумуш, Достонбек Турсунбоев ва Тўрабек Тиркашев бронза медални қўлга киритди.

Хотин-қизлар кураши бўйича баҳслар ҳам ўзбекистонлик спортчилар учун омадли бўлди. Вазни 60 килограммгача бўлган қизлар баҳсида қатнашган Набира Есенбоева шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Ўзбекистон вакилаларидан Шаҳодат Жўллибоева (-56 кг) иккинчи, Ақтенге Кеўнимжоева (-46 кг) эса учинчи ўринни эгаллади.

Эркин кураш бўйича ўтказилган беллашувларда Аббос Раҳмонов ва Рустамбек Жўраев кумуш, Ҳасанбой Раҳимов, Бунёд Тожибоев, Ислом Илҳомов ва Ғулом Абдуллаев бронза медаль билан тақдирланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Солиқлар, жарималар, коммунал ва бошқа тўловларни қандай қилиб уйдан чиқмасдан тўлаш мумкин?
Маҳаллий
БАА Ўзбекистон заргарлик саноатига инвестиция киритиши кутиляпти
Дунё
Зеленскийнинг рафиқаси украиналиклар чироқсиз ва иссиқликсиз яшашга розилигини маълум қилди