Жанубий Кореяда MERS коронавируси оқибатида яна икки киши ҳалок бўлди, беш киши вирусни юқтириб олди. Жами вирус билан касалланганлар сони 150 нафарга етди, деб хабар беради «Newskaz.ru».
Бугунги кунгача вирусдан ҳалок бўлганлар 17 кишидан иборат. Касалланиш хавфи мавжудлиги сабабли 4,8 минг кишига карантинда сақланиш тавсия қилинди. Коронавирус болалар ва ўсмирлар ўртасида тарқалиб кетмаслиги учун 2,2 минг ўқув муассасалари ёпиб қўйилди.
Жанубий Корея ҳукумати вирус билан касалланганлар даволанган 55 та касалхоналар рўйхатини эълон қилди. Чунки Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча вирусни юқтириб олиш ҳолатлари биринчи касалланганларни ўз вақтида алоҳида сақламаганлик натижаси деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)