«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ягона техник сиёсат бўлими бош мутахассиси Санжар Бердиев сентябрь ойидан Ўзбекистонда якунланган технологик цикл бўйича база ва мотор мойларини ишлаб чиқариш бошланишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Новости Uzbekistanа».
2011 йилда «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси ва Болгариянинг Prista Oil Holding AED компанияси томонидан Uz-Prista МЧЖ қўшма корхонаси тузилган бўлиб, болгар фирмаси «Уз-Тексако» МЧЖ ҚК низом жамғармасидаги АҚШнинг Texaco Overseas Holdings Inc. компанияси улушини (50,1%) ҳам қўлга киритган.
Қайд этилишича, бугунги кунда корхона қувватларида 100 дан ортиқ номдаги маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 2013−2014 йилларда ички бозорга 24 миллиард долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар етказиб берилган. Маҳсулотнинг 70 фоизи Болгария, Венгрия, Грузия, Қозоғистон, Хитой ва бошқа давлатларга экспорт қилинади. 2014 йилда корхонанинг соф фойдаси 8 миллиард сўмдан ошган.