Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш ҳажми 2014 йил якунларига кўра, Ўзбекистон томони маълумотлари бўйича, 6,1 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев маълум қилди, дея хабар бермоқда UzDaily.

Фото: UzDaily

Фото: UzDaily

Элчининг сўзларига кўра, Россия статистик маълумотлари бўйича, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро савдо кўрсаткичлари 2014 йилда 1,6 фоизга қисқариб, 4 миллиард долларни ташкил этган. Айни вақтда, Ўзбекистон маълумотлари бўйича, бу кўрсаткич 6,1 миллард долларга тенг.

2014 йили икки томонлама маҳсулот айирбошлаш ҳажми бўйича Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида Россиянинг тўртинчи ҳамкори бўлди. Айни вақтда, Россия Ўзбекистоннинг барча савдо ҳамкорлари орасида биринчидир (умумий ташқи савдо айланмасининг 21,8 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келади).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат