Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) 2001 йил 11 сентябрдаги терактга алоқадор қатор ҳужжатларни махфийликдан чиқарди. «Vedomosti.ru»нинг хабар беришича, материаллар идора сайтида эълон қилинган.

Фото: Huffington Post

Фото: Huffington Post

МРБнинг қайд этишича, мазкур ҳужжатлар «бошқарманинг терактга қадар бўлган фаолияти ҳақида» маълумот беради. «Бугун эълон қилинган ҳужжатлар идоранинг 2001 йил 11 сентябрга қадар бўлган фаолиятига турлича назар солиш имконини беради», - дейилади МРБ баёнотида.

Эълон қилинган ҳужжатлар орасида теракт арафасида агентлик олдида пайдо бўлган бир қатор «тизимли муаммолар» ҳақида ахборот берувчи 500 саҳифали ҳисобот ҳам бор. Таҳлилчиларнинг фикрича, айнан шу муаммолар теракт олдини олишга халал берган сабаблардан биридир.

Умуман олганда, ушбу материаллардаги деярли барча ахборот у ёки бу йўл билан аввал маълум бўлиб улгурганди. Маҳаллий ОАВ МРБнинг бу баёноти ҳақида ёзишга шошилмай, фақатгина ҳужжатлар махфийликдан чиқарилгани ҳақидаги хабарлар билан чекланганини ҳам шу билан изоҳлаш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2 декабрь куни 156 кишида коронавирус аниқланди
Маҳаллий
Жанубий Корея мамлакатда ишлаш ниятидаги ўзбекистонликлар учун квоталар сонини оширади
Дунё
«Ҳинд Чернобили» — Пхобалдаги техноген ҳалокат, Эрон олий раҳбарига айланган Ҳоманаий ва Совуқ урушга якун ясаган Ельцин—Буш. Кун хронологиясида 3 декабрь