Twitter ижтимоий тармоғи бош директори Дик Костоло истеъфога чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда АҚШ Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари комиссиясига таяниб ТАСС хабар бермоқда.
Компания асосчиларидан бири Жек Дорси унинг вазифаларини вақтинча бажариб туради. Twitter раҳбари истеъфо ҳақида хизмат аудиториясини кенгайтириш учун курашаётган вақтда эълон қилди.
Костоло 2009 йилда Twitter бош директори лавозимига Эван Уильямснинг ўрнига ўтирган эди.
Изоҳ (0)