Молдова бош вазири Кирилл Габурич таълим ҳақидаги ҳужжатларни сохталаштиришда гумонланиб ўзига нисбатан очилган жиноят иши туфайли истеъфога чиқишини эълон қилди, деб хабар бермоқда Meduza.
«Мен сиёсатчи эмасман, мен менежерман. Мен сиёсий ўйинларда қатнашишни истамайман ва менинг маълумотим ҳақидаги мавзу миллий даражадаги масалага айланишини хоҳламайман», — деди Габурич.
Қайд этилишича, 2015 йил 15 февралдан буён Молдова бош вазири лавозимида ишлаётган Габуричга нисбатан апрель охирида Либерал партиядан депутат Валериу Мунтяну сўрови билан жиноят иши очилган.
Унинг сўзларига кўра, ҳужжатларда Габурич 1995 йилда Иқтисодиёт академиясига киргани ёзилган, бироқ бу пайтда унинг шаҳодатномаси бўлмагани боис бундай бўлиши мумкин эмас.
Изоҳ (0)