Инфекцион касалликлар бўйича шифокор, иммунолог, тиббиёт фанлари номзоди, Иммунология илмий-тадқиқот институтининг катта илмий ходими
Азизахон Хўжаева: «Сут — инсониятни олға силжитган маҳсулот»
Шу билан бирга уни ночорлик шароитларида асраб қолишга ёрдам берган озуқа ҳамдир. Инсон ҳаёти сутдан бошланади ва сут билан давом этади. Мана, 8 минг йилдан ортиқ вақт ўтибди ҳамки, одамзот ҳануз сутдан қатиқ, пишлоқ, творог каби кўплаб ажойиб озиқ-овқат маҳсулотларини яратиб келади.Мўъжизакор озуқа
Аминокислоталар ва микроэлементлардан ташқари, сут кальций моддасига ҳам бой. Ушбу модда сигир сутида организм учун енгил ўзлаштириладиган кўринишда мавжуд. Сигир сути таркибидаги фосфор, калий ва натрий миқдори эса деярли ўзгармайди, фақат йил фаслига қараб сезиларсиз даражада ўзгариши мумкин. Инсон туғилганиданоқ сут билан озиқланади (даставвал, гўдак учун энг яхши озуқа саналган она сути, кейинчалик сигир, эчки, туя сути ва бошқалар).Ушбу ичимлик патоген микроорганизмларнинг таъсирини енгувчи ғаройиб хусусиятга эга. Бу бактерицид хусусият деб аталади, у сутда ферментлар (лизоцим, пероксидаза), иммуноглобулинлар, лейкоцитлар мавжудлиги билан шартланган. Сутда бактерицид хусусиятлар пайдо бўладиган даврга бактерицид фаза дейилади. Фақат шу даврдагина сутни янги ва нисбатан хавфсиз деб ҳисоблаш мумкин. Ушбу фазанинг давомийлиги сут сақланадиган санитария-гигиена шароитлари ва унинг ҳароратига боғлиқ. Ҳарорат қанчалик юқори бўлса, бактерицид фаза шунчалик қисқа бўлади. 37 °C га яқин ҳароратда (янги соғилган сутнинг ўртача ҳарорати) сутнинг бактерицид хусусиятлари 2 соатга яқин сақланиб туради. Агар сут соғилганидан кейин дарҳол 4°C гача совутилса, унда бактерицид фазанинг давомийлиги 48 соатни, 2°C гача совутилганида – 72 соатни ташкил этади.
Бироқ...
Турмушда одамлар ҳам, ҳайвонлар ҳам чалинадиган касалликлар мавжуд. Уларни антропозоонозлар дейишади. Масалан, бруцеллёз, сохта сил, сальмонеллёз, шигеллёзлар ва бошқалар. Афсуски, хом сутнинг табиий бактерицид хусусиятлари ушбу хавфли инфекцион касалликларни енгишга қодир эмас. Шифокор сифатида беморнинг қайнатилмаган сутни ичиш истагига тез-тез дуч келаман. Хусусан, охирги икки йил давомида гўёки гепатит касаллигига шифо бўлган туя сутини ичиш оммалашиб бормоқда. Беморларга туя сути гепатитларни даволамаслигини, аммо касал ҳайвондан бруцеллёз орттириб олиш мумкинлигини тушунтиришимга тўғри келяпти.Таниш сутчи олиб келадиган уй сигирининг сутини ичиш хавфсиз деган фикр ҳамон кенг тарқалган. Бу янглиш фикр! Инфекцияга чалинмаслик учун хусусий сутчилар ёки бозордан сотиб олинган сутни қайнатиш зарур. Фақат шундагина сут хавфсиз маҳсулотга айланади, лекин афсуски, унинг фойдали хусусиятлари ҳам анча камаяди.
Сутни қайнатганда нималар юз беради?
Сутни қайтнатганда идиш тубида ҳосил бўладиган бироз куйган юпқа қатламни кўрган бўлсангиз керак. Бу сут оқсили бўлиб, у узоқ вақт давом этувчи юқори ҳарорат таъсири остида парчаланади. Альбумин (ёки лактальбумин) юқори ҳароратларга жуда таъсирчан бўлган сут оқсили ҳисобланади. У 55°C ҳароратда парчалана бошлайди, бу эса сутнинг озуқавийлик хусусиятига салбий таъсир кўрсатади, чунки албумин таркибида аминокислоталарнинг тўлиқ тўплами мавжуд. Улар эса ўз навбатида бутун тирик жонзотдаги ҳужайралар учун қурилиш материали ҳисобланади. Сут глобулинининг иссиқлик таъсирига чидамлилик хусусияти юқорироқ. Глобулин 75°C га яқин ҳароратда парчаланади. Демак, сут қанча кўп қайнатилса, унинг антибиотик ва иммун хусусиятлари ҳамда бизни инфекциялардан ҳимоя қилувчи антитаначаларни шакллантириш қобилияти шунча кўп йўқолади.Сут узоқ вақт қиздирилганида кальций ва фосфор инсон организми томонидан ўзлаштирилмайдиган эримайдиган бирикмаларга ўтади. Фақат ёғ ўзгармайди. Бироқ ёғ ҳам бошқа таркибий қисмларсиз унчалик фойдали эмас, айниқса гиперхолистеринемияда, яъни қонда холестерин даражаси юқори бўлганида.
Организмдаги темир моддаси ҳақида
Яна бир муҳим жиҳат. Анемиядан азият чекувчи одамлар темир моддасини таблеткалар ва бошқа шаклдаги дорилар орқали қабул қилади. Бироқ тўлақонли оқсилсиз организмда темир моддаси керакли жойга етиб бормайди, уни фақат глобин деб номланувчи алоҳида оқсил етказиб беради. Демак, гўшт ва сут истеъмол қилинмаса, бундай препаратларни қабул қилишнинг фойдаси йўқ. Худди шундай қайнатилган сутни ичиш ҳам бефойда, чунки ушбу қимматли оқсил сут қайнатилганида нобуд бўлади. Анемиядан азият чекувчи ва препаратларни қабул қилувчи кишилар фақат пакетларда чиқариладиган сутни ичишлари лозим, чунки уни қайнатишга ҳожат йўқ. Қолгани эса шунчаки захираларни сарфлашдан бошқаси эмас.Сутга саноат усулида иссиқ ишлов беришнинг бир нечта усули мавжуд. Масалан, ультрапастеризация сутга ишлов беришнинг энг замонавий ва энг авайловчи усули ҳисобланади. Унда сут бир неча сония ичида 135-140°C ҳароратгача қиздирилади ва бир неча сония давомида шундай ҳолатда ушлаб турилади, кейин кескин совутилади. Бутун жараён маҳсулотни ҳар қандай ташқи таъсирдан сақловчи ёпиқ тизимда юз беради. Ушбу технология сутнинг органолептик хусусиятларини асрайди, бунда қимматли оқсил моддаси нобуд бўлмайди, сут таркиби ва унинг озуқавийлик хусусиятлари бир неча ой давомида сақланади. Тўғри, агар сут ўрами очилган бўлса, уни совутгичда сақлаш ва 2—3 кун давомида истеъмол қилиш лозим бўлади. Сутга ишлов беришнинг ушбу усули уни истеъмол учун хавфсиз қилгани ҳолда, сутнинг фойдали хусусиятларини иложи борича кўпроқ сақлайди.
Сут ичинг ва доим саломат бўлинг!
Сут ҳақида ҳамма фактларни биласизми?
Унда буни исботланг ва Nestlé® Sutim’нинг совғаларига эга бўлинг. Танлов ҳақида Potrebiteli.uz сайтидан батафсил билиб олишингиз мумкин!Блиц-сўров 19 июнь куни соат 10:00 дан 17:00 гача ўтказилади.
Маҳсулот сертификатланган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)