Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг Рим папаси Франциск I билан учрашуви бир соатга яқин давом этди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Музокаралар якунида Рим папаси Путинга тинчликпарвар фаришта тасвири туширилган медаль совға қилган. «Ўтган аср рассоми томонидан ишланган бу медаль ҳам тинчлик, ҳам адолат, ҳам бирдамлик келтирувчи ва ҳимоя қилувчи фариштани тасвирлайди. Шунингдек, бу ерда Инжил ҳақида матн, биз ва ҳаётимиз ҳақида фикрлар, геосиёсий ўйлар бор», — деди Франциск I.
Ўз навбатида, Россия президенти ҳам Рим папасига диний йўналишда чизилган сурат ва Православ энциклопедиясининг бир неча томини совға қилган.
Изоҳ (0)