Тошкентда Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари бўйича ахборот-таҳлилий департаменти ва «Ўзпахтасаноат» уюшмаси томонидан пахта тозалаш соҳаси инновацион ривожланишида қилинаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Унда қайд этилишича, 2014 йил давомида ва 2015 йилнинг биринчи чорагида соҳа корхоналари 3,4 миллион тонна пахта хомашёсини, 1 миллион тоннадан ортиқ пахта толасини, 80 минг тонна пахта момиғини ва 1,6 миллион тонна чигитни қайта ишлаган. Маҳсулотларнинг умумий қиймати 4 триллион сўмни ташкил этган.
Маълум қилинишича, «Пахтасаноат илмий маркази» томонидан ишлаб чиқилган техник янгиликлар лойиҳалари бўйича пахта заводлари билан 412,7 миллион сўмлик 18 та шартнома имзоланган бўлиб, улар амалда қўлланиш учун тўлиқ тайёр.
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимлари эса ўзлари ишлаб чиққан технологиялар бўйича 91 миллион сўмлик саккизта шартнома имзолаган. Шунингдек, Полимерлар кимёси ва физикаси институти ўз илмий изланишларини жорий этиш бўйича «Ўзпахтасаноат» корхоналари билан 280 миллион сўмлик шартномалар имзолаган.
Изоҳ (0)