АҚШ Демoкратлар партиясидан мамлакат президентлигига номзодини қўйиши кутилаётган собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Instagram ижтимоий тармоғида ўз саҳифасини очди.
Бир суткадан камроқ вақт ичида сиёсатчининг ўқувчилари сони 78 мингга яқинлашиб қолган. Ҳозиргача Клинтон ўз саҳифасида учта сурат чоп этган бўлиб, улардан бирида осгичларга илинган турли иш кийимлари тасвирланган ва «Қийин танлов» деб изоҳ берилган.
Аккаунт таърифида Ҳиллари Клинтон ўзини меҳрибон буви сифатида таништирган ва ўзининг сайловолди кампанияси сайтига ҳавола берган.
Аввалроқ, Германия канцлери Ангела Меркель ҳам Instagram’да ўз саҳифасини очгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)