9 июнь куни Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги раҳбарияти Латвия Республикаси маданият вазири Даце Мелбарде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда вазирлик расмий сайти.
Жорий йилнинг 8—11 июнь кунлари Латвия Республикаси маданият вазири Даце Мелбарде бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташриф дастури доирасида 9 июнь куни маданият ва спорт ишлари вазири Б. Ахмедов билан учрашди.
Учрашув чоғида икки томонлама маданий алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалар хусусида келишиб олинди. Шунингдек, Ўзбекистон давлат консерваторияси ва Я. Витола номидаги Латвия мусиқа академияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Д. Мелбарде ўз ташрифи доирасида латвиялик матолар бўйича рассом И. Веценаненинг кўргазмаси очилишида иштирок этди. Меҳмон 10 июнь куни Нукус шаҳрига ташриф буюриб, у ерда латвиялик рассом В. Бушсанинг кўргазмасида иштирок этиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)