Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан педагоглар ўртасида «Йилнинг энг яхши инглиз тили ўқитувчиси» кўрик-танлови ва ўқувчилар ўртасида «Инглиз тили билимдонлари» интеллектуал мусобақасининг мамлакат босқичи ўтказилди, деб хабар беради «ЎзА».

Фото: uzedu.uz

Фото: uzedu.uz

«Йилнинг энг яхши инглиз тили ўқитувчиси» кўрик-танлови уч босқичда ўтказилди. Дастлабки босқичда икки мингга яқин ўқитувчи ўз ижодий иши билан иштирок этди. Унда юқори натижа кўрсатган 232 нафар ўқитувчининг дарс ишланмаси ва видеодарси иккинчи босқичда баҳоланди. Ҳар бир ҳудуддан энг юқори балл тўплаган беш нафардан иштирокчи танловнинг якуний босқичида APTIS тест саволларига жавоб берди. Юқори натижа кўрсатган қирқ нафар иштирокчи Буюк Британиянинг нуфузли марказларида малака ошириш учун йўлланмага эга бўлади.

Ғиждувон туманидаги 62-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқитувчиси Зарнигор Жалилова 254 балл, Мингбулоқ туманидаги 13-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқитувчиси Феруза Жўраева 250 балл, Жиззах туманидаги 36-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Баҳром Жабборов ва Қарши шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқитувчиси Samiда Аҳмедова бир хил – 241 баллдан тўплади.

«Инглиз тили билимдонлари» интеллектуал мусобақасида ҳудудий босқичда ғолибликни қўлга киритган 14 жамоа турли шартлар бўйича ўзаро беллашди. Тошкент шаҳри жамоаси биринчи, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги филологияга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби жамоаси иккинчи, Навоий вилояти жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда ташкил қилинган «Инглиз тили билимдонлари» интеллектуал мусобақасида ҳам Тошкент шаҳри вакиллари ғалаба қозонганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Дарё» кундалигида 2 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
«Ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, «яшил сертификатлар», энергия улушини камайтириш: Мирзиёев «яшил» иқтисодиёт тақдимоти билан танишди
Дунё
Британия разведкаси Россия Украинадаги урушда қуруқликдан ҳужум қилолмаётгани сабабини тушунтирди