Ҳиндистон шарқида полиция ходимлари билан юз берган тўқнашувда 12 нафар маоист жангари ўлдирилди, деб хабар берди «РИА Новости». Полиция ходимлари ва жангарилар ўртасидаги отишмалар Ҳиндистоннинг Жаркханд штати, Паламу округида 9 июнь, сешанба тонгида содир бўлди.
Отишма натижасида 6 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари яраланди. Маоист жангарилар, уларни Ҳиндистонда наксалитлар деб ҳам аташади, асосан чангалзорларда яшириниб олиб, вақти-вақти билан мансабдорлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига нисбатан ҳужумлар уюштиради.
Маоистлар ҳаракати айниқса Ҳиндистоннинг Бихар, Чхаттисгарх, Жаркханд, Орисса ва Махараштра штатларида фаол тус олган. Улар ҳаракат қилаётган ҳудудларда ҳақиқий партизанлик урушлари кетмоқда.
Изоҳ (0)