Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан Жаҳон Чемпионати−2018 саралашининг иккинчи босқич ўйинларига тайёргарлик жараёнини бошлади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати.
Ўзбекистон ушбу саралаш босқичидаги дастлабки ўйинини 16 июнь куни Пхеньянда КХДР терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу ўйинга тайёргарлик доирасида миллий терма жамоа 11 июнь куни «Бунёдкор» стадионида Эронга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Тошкентдаги йиғин 14 июнга қадар давом этади. Сўнгра жамоа Шимолий Кореяга йўл олади. Аввалроқ, ушбу йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)