АҚШнинг Мичиган штати суди Митци Нельсонга икки йиллик шартли ва олти ойлик қамоқ жазоларини, жамоатчилик ишлари, 15,5 минг доллар миқдоридаги товон ва бир нечта жарима белгилади, деб хабар бермоқда «TJournal.ru».
Қайд этилишича, 2014 йил кузида 23 ёшли Нельсон машина бошқараётиб ўз телефонига киришиб кетгани туфайли барча қоидаларга амал қилган ҳолда велосипедда келаётган, икки боланинг онаси бўлган аёлни уриб юборгач, у олинган жароҳатлар туфайли ҳалок бўлган.
Юқоридаги жазолардан ташқари қизга ҳалок бўлган аёл Жиллнинг турмуш ўроғи Жордан Биличнинг таклифи билан икки йил давомида уяли телефондан фойдаланиш тақиқлаб қўйилган. Митцининг адвокати ўз мижози ушбу қарор юзасидан шикоят қилмоқчи эмаслигини билдирган.
Изоҳ (0)