Хитой 2015 йилда яна 13 та сунъий йўлдош учиради, улар BeiDou миллий навигация тизимини тўлдиради, дея хабар бермоқда «РИА Новости» лойиҳани кенгайтираётган China North Industries Group Corporation компанияси директори Су Сяодунга таяниб.
«Хитой бугунги кунда 14 та сунъий йўлдошдан иборат тизимини синовдан ўтказмоқда, улар бутун Тинч океани минтақасини қамраб олади. Бу йил яна 13 та йўлдош учирилади, шулардан учтаси яқин ҳафталар ичида парвоз қилади, бу узоқ бўлмаган келажакда бутун дунё бўйича сунъий йўлдош навигацияси хизматини кўрсатиш имконини беради», — деди директор.
Унинг сўзларига кўра, BeiDou 10 метр аниқликда ишлайди, объектларни топиш тезлиги эса 30 сонияга тенг. Навигация хизматларидан ташқари, тизимни хабар жўнатиш ва қабул қилиш учун қўллаш мумкин.
Изоҳ (0)