Инглиз ёзувчиси Жон Толкиен қаламига мансуб «Хоббит» китобининг муаллиф дастхати туширилган биринчи нашри Лондондаги Sotheby’s кимошди савдосида 137 минг фунт стерлингга сотилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Фэнтези жанридаги қиссанинг 1937 йилга тегишли илк асл нашри 137 минг фунт стерлинг — дастлабки қийматидан 2 баробар қимматга сотилиб, янги жаҳон рекордини ўрнатди.
Толкиен асарлари нархи бўйича аввалги рекорд 2008 йилда ўрнатилган эди, ўшанда «Хоббит» нусхаси 50 минг фунт стерлингга сотилган эди.
Изоҳ (0)