Украина Олий Радаси «Украина ҳудудига бошқа давлатларнинг қуролли кучлари бўлинмаларини киритиш тартиби ва мамлакатда бўлиб туриш шартлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритди, деб хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Қонунга «Украина сўровига кўра БМТ ва/ёки Европа Иттифоқи қарори асосида мамлакат ҳудудида тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро операция ўтказиш кўринишида ёрдам тақдим этиш» меъёри қўшилган.
Аниқлик киритилишича, Украина ҳудудида халқаро операция ўтказиш учун керакли шароитларни яратиш «Донецк ва Луганск вилоятларида вазиятни нормаллаштириш, ҳуқуқ-тартиботни, аҳолининг ҳаёт фаолияти, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини тиклашни таъминлаш» учун амалга оширилади.
Изоҳ (0)