Бутун дунёда уй-жойларнинг иссиқ-совуқдан ҳимояланиши ва шовқиндан хавфсизлигига катта эътибор қаратилмоқда. Ахир аксарият ҳолларда шаҳар квартираси ёки уйи ромлари серқатнов кўча ёки сершовқин ҳовлига қарайди-да. Уйимизда эса тинчлик ва осойишталик боʻлишини жуда истаймиз, айниқса кечаси.
Ўзбекистонинг кескин континентал иқлими шароитида уйларимиз қишда иссиқ ва ёзда ёқимли салқин бўлишини таъминлаш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сифатли ромларни ўрнатар экансиз, хонадонингизда ўз микроиқлимингизни яратган бўласиз.
Ekopen МЧЖ ҚК Ўзбекистон бозорида 2007 йилдан буён ишлаб келмоқда. 8 йиллик тинимсиз изланиш ва Европанинг ёруғлик ўтказувчи конструкциялар соҳасидаги тажрибасини ўрганиш натижасида компания маҳсулот сифати, шунингдек, ПВХ профиллардан ясалган ром ва эшик маҳсулотлари турларини кенгайтириш борасида салмоқли муваффақиятларга эришди. Ekopen профиллари таркиби қуёш фаоллиги юқори ва ҳарорат ўзгаришлари кескин континентал бўлган минтақалар учун махсус ишлаб чиқилган.
Ekopen пластик ромларидан фойдаланишнинг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат:
- Энергияни сақлаш – ҳаво билан тўлдирилган кўп камерали конструкция энергия сақланишини таъминлайди, зичлагичларнинг технологик тизими эса шамол ўтишига йўл қўймайди.
- Зич ёпилиш ва овоздан сақлаш – профилнинг алоҳида конструкцияси ҳисобига шовқин, чанг ва намлик киришидан сақланиш таъминланади.
- Эстетиклик – ром профилларининг кенг ассортименти турлича кўринишга эга ромларнинг ҳар қандай декоратив қисмларини яратиш имконини беради. Ранглар ва юзалар хилма-хиллиги интерйер дизайнида ҳар қандай ғояни амалга оширишга ёрдам беради.
- Узоқ вақтга моʻлжалланганлик. ПВХнинг хусусиятлари ундан узоқ вақт давомида қулай тарзда фойдаланишни таъминлабгина қолмай, унинг дастлабки ранги ва механик хусусиятлари ҳам аслича сақланиб туради.
- Фойдаланишда қулайлик. Тўғри ўрнатилган ромларни таъмирлаш ва бўяшга ҳожат қолмайди. Ромларнинг турли усулда очилиши уйни шамоллатиш, ўта силлиқ юзаси эса уларни парваришлашни осонлаштиради.
Бироқ истеъмол эҳтиёжи доимий равишда ўрганиб борилиши асосида биз шунга амин бўлдикки, мамлакатимизнинг илгарилаб борувчи ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва фуқароларнинг фаровонлиги ошиши асносида бозорга янада мукаммал, инқилобий ром тизимини чиқариш эҳтиёжи пайдо бўлди. Натижада компания раҳбарияти энг юқори халқаро сифат стандартларига жавоб берувчи ҳамда Ўзбекистоннинг табиий-иқлим шароитларига максимал даражада мос келувчи ром тизимлари профилларининг янги тизимини яратиш ва уларни ишлаб чиқишни йўлга қўйиш ҳақида қарор қабул қилди.
Бугун компаниямиз шуни мамнуният билан билдирадики, биз мутлақо янги маҳсулот – Ekopen® Prime профил тизимини сотувга чиқармоқдамиз ва у компаниямиз фахрига айланишига шак-шубҳа йўқ. Бу салмоқли ва кенг ромларнинг мутлақо янги ишланмаси бўлиб, энг нозиктаъб мижозлар талаби ва хоҳиш-истакларини ҳам қондира олади.
Ekopen® Prime ром ва эшик профилларининг энг сўнгги серияси Австрияда ишланган ва Ўзбекистоннинг кескин континентал иқлимига махсус мослаштирилган ноёб технология асосида ишлаб чиқарилади.
Кесими кенглиги 70 мм бўлган барқарор 5 камерали тизим архитектураси юқори даражадаги изоляция хусусиятларига эга. Бу нафақат овоз изоляцияси бўйича юқори кўрсаткичлар, балки иссиқликни сақлаш бўйича ҳам яхши натижаларга эришиш имконини беради. Буларнинг барчаси хонадонингизда сокинлик, осойишталик ва қулай муҳит таъминланишига имкон беради.
Ekopen Prime® профиллари универсал бўлиб, улардан ҳар қандай кўринишдаги ром ва эшикларни ясаш мумкин. Улар текис ва силлиқ юзага эга бўлиб, алоҳида парваришни талаб этмайди, атроф-муҳит таъсирига чидамли. Махсус арматураловчи кучайтиргичлардан фойдаланиш қурилмаларнинг юқори даражада барқарор бўлишини таъминлайди.
Профиллар Германияда ишлаб чиқарилган, хилма-хил рангдаги тасмалар билан қопланади. Бу мижознинг талаб-истакларини максимал даражада қондирувчи ва муайян хонадоннинг декоратив хусусиятларига мос келувчи ром рангини танлаш имконини беради.
Агар Сиз максимал қулайлик ва яхши кайфият тарафдори бўлсангиз, у ҳолда Ekopen® Prime ромларини танланг.
Маҳсулот ҳақида батафсил маълумот билан компания расмий сайтида ва Facebook’даги саҳифасида танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)