«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Тошкент шаҳар бўлими томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан болалар учун яратилган миллий бадиий ва мультипликацион фильмларнинг бепул намойишлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда агентлик сайтида маълум қилинган.
Жумладан, «Киночилар уйи», «Ватан» кинотеатрларида «Болалик синовлари», «Шунқорлар» каби бадиий фильмлар, Алишер Навоий номидаги киносаройи, «Ғунча», Asia Cinema, Mega Cinema ва Grand Cinema кинотеатрларида эса мультфильмлар тўпламлари намойиш этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, намойишлар 3 июнга қадар ҳар куни соат 11:00 да бўлиб ўтади. Mega Cinema ва Grand Cinema кинотеатрларидаги намойишлар гуруҳ бўлиб келган томошабинларнинг мурожаатлари асосида ташкил этилади.
Изоҳ (0)