Дунё бўйлаб саёҳатни амалга ошираётган қуёш батареяларида ҳаракатланувчи Solar Impulse 2 самолёти Тинч океанида парвозга чиққач, Япониянинг Нагоя шаҳрига қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда лойиҳанинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинган.
Саёҳатдаги узилишнинг сабаби сифатида ноқулай об-ҳаво шароити кўрсатилган. Океан устидан парвоз Гавайидаги тўхташ билан жами 5 сутка давом этиши керак эди. Бу вақт ичида самолёт 8 минг километр масофани босиб ўтар эди.
Solar Impulse 2 ўз саёҳатини 2015 йил 9 март куни Абу Дабидан бошлаган бўлиб, уни швейцариялик учувчилар Андре Воршберг ва Бертран Пикар бошқармоқда. Самолёт ҳозиргача Ҳиндистон ва Хитой устидан учиб ўтди, Япониядан кейин АҚШга, кейин эса Европага учиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)