«Касперский лабороторияси» мутахассислари асосан Таиланд, Ҳиндистон ва АҚШда жойлашган кичик компаниялар ходимларининг ижтимоий тармоқлардаги минглаб аккаунтларини ўғирлаган Grabit номли кибержосуслик кампаниясини аниқлади, деб хабар бермоқда «Infocom.uz».
Grabit кибероперациялари излари БАА, Германия, Исроил, Канада, Франция, Австрия, Шри Ланка, Чили ва Бельгиядан ҳам топилган. Вирус Microsoft Word ҳужжати кўринишидаги илова билан жўнатилган электрон хатлар орқали тарқатилади. Фойдаланувчи унинг устига босса, жосус дастурни юклаб олади ва хакерлар «қурбон»нинг пароллари ва аккаунтларини бошқариш имконига эга бўлади.
Қайд этилишича, вируснинг фақатгина битта бошқарувчи серверидан 2997 та парол, 1053 та электрон хат, 3023 та фойдаланувчи номи ва Оутлокк, Facebook, Skype, Google Mail, Pinterest, Yahoo, LinkedIn, Twitter сингари ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари ва қатор банк ҳисобларидан иборат 4928 та турли ички ва ташқи серверлар топилган. Grabit кампанияси ҳалигача давом этаётганидан огоҳлантирилиб, ундан ҳимояланиш усули ҳам тақдим этилган.
Изоҳ (0)