Тожикистон Ислом уйғониш партияси аъзоси Саид Назар кўпхотинлилик учун судланиб, катта миқдорда жаримага тортилди, деб хабар бермоқда «Nur.kz». Сиёсатчининг ўзи ушбу фактни тан олган.
Саид Назарнинг тўрт нафар хотини бўлиб, улардан бири билан расман оила қурган, уч нафари билан эса фақат диний никоҳ ўқитган. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, уларнинг ҳар бири сиёсатчидан фарзанд кўрган.
Суд Назарни «Иккихотинлилик ва кўпхотинлилик» бўйича айбдор деб топиб, унга 60 минг сомони (тахминан 10 минг доллар) миқдорида жарима белгилади. Қайд этилишича, Саид Назар аъзоси бўлган Тожикистон Ислом уйғониш партияси мамлакатда аъзолари сони бўйича иккинчи ўринда туради.
Изоҳ (0)