Тошкентдаги ўзбек миллий таомларига ихтисослашган олтита ресторан — «Osh Makon», «Oshxona.Uz», «Mash’al», «Боғи Эрам», «Assorti» ва «Тилла Капгир» муассасалари эгалари «Гаштак» номли ўзига хос лойиҳани йўлга қўйди, деб ёзади «Новости от Насимова» сайти.
Асосий мақсадлари тажриба алмашиш, ўзбек анъанавий пазандачилигини ривожлантириш, ноёб рецептларни қайта тиклаш бўлган ушбу акцияга Facebook’даги «Ресторанная критика Ташкента» ва «Вкусний Узбекистан» лойиҳалари ҳам таклиф этилган.
Лойиҳа доирасида ҳар бир муассасадан икки нафардан вакил биргаликда олтита иштирокчи ошхонага ташриф буюради ва менюдаги таомлардан татиб кўради. Дастлабки «Гаштак» 24 май, якшанба куни «Mash’al» Хоразм таомлари ресторанида бўлиб ўтди. Дастлабки тадбирда муассасага мос равишда Хоразм таомлари, жумладан тухум барак ва гўшт барак, шивит ош кабилар дастурхонга қўйилган.
«Гаштак» клубининг кейинги йиғилиши «Assorti» ресторанида бўлиб ўтиши маълум қилинган.
Изоҳ (0)