АҚШ Давлат департаменти мамлакат президентлигига ўз номзодини қўйиши кутилаётган Ҳиллари Клинтон 2011−2012 йилларда давлат котиби лавозимида ишлаган вақтидаги электрон ёзишмаларининг 850 саҳифасини чоп қилди, деб хабар бермоқда Meduza.
Чоп қилинган ёзишмаларнинг биринчи қисмига 2011 йилда АҚШнинг Бенғозидаги элчихонасига уюштирилган ҳужумга доир хатлар кирган. Ўшанда теракт оқибатида тўрт киши, жумладан элчи Кристофер Стивенс ҳалок бўлган эди.
Хавфсизлик қоидаларига қарамай, хатлар Ҳиллари Клинтоннинг шахсий манзилидан жўнатилгани АҚШда катта торитишувларга сабаб бўлмоқда. Клинтон томонидан иш ёзишмалари учун шахсий электрон қутидан фойдаланилиши хатлар маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги қонун доирасида очилмаслигига сабаб бўлган. Рақиблари Клинтон шу орқали муҳим маълумотларни яширишга уринганини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)