250 нафар россиялик десантчилар май ойи охирида Қирғизистон ҳудудида бўлиб ўтадиган Россия−Қирғизистон қўшма машғулотларида иштирок этади, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Машғулотларга Иваново десант қўшинлари бирлашмасининг 250 нафар ҳарбий хизматчиси ва 20 бирлик ҳарбий техника жалб этилади», − дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.
Яқинда десантчиларнинг разведка бўлинмалари олтита самолётда Қирғизистон ҳудудидаги «Кант» ҳарбий базасига етказилган. Машғулотлар икки мамлакат ўртасидаги тегишли келишувларга биноан ўтказилади.
Изоҳ (0)