Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Америкалик Танишк Абраам Сакраментодаги American River College’ни 11 ёшида учта кичик мутахассис дипломи билан тугатди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».

Фото: gazeta.ru

Фото: gazeta.ru

У математика, табиий фанлар ва хорижий тилни ўрганган. Абраамнинг Twitter’да ёзишича, «катта мақсад сари илк болалик қадамларини ташлагани учун» жуда мамнун бўлган.

The Los Angeles Times ёзишича, агар ҳаммаси режа бўйича борса, у доктор ва тадқиқотчи шифокор, Нобель мукофоти совриндори ва АҚШ президенти бўлмоқчи. Ҳозирда у бакалавр даражасини олишни режалаштиряпти.

2014 йилда Абраам ўрта мактабни тугатган энг ёш ўқувчи сифатида танилган эди. Ўшанда у АҚШ президенти Барак Обамадан табрик хати олган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади