Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров WhatsApp мессенжерида 17 ёшли Луиза Гойлабиева ва 47 ёшли милиция бошлиғи Нажуд Гучиговнинг тўйи устидан кулган республика фуқароларини бир жойга тўплади ва койиб берди. Бу жараён Грозний телеканали эфирида кўрсатилди, видеолавҳа кейинроқ YouTube’га жойланди.
«Сиз одамларга азоб беряпсиз. Сизни шундай муҳокама қилишса, сизга ёқармиди?» — деди Қодиров Гучигов иштирокида ўтган учрашувда.
Қодиров чеченистонлик уй бекаларига WhatsApp’да гаплашиб ўтириш ўрнига, болаларга қарашни маслаҳат берди. «Чечен бўлинг, болаларингиз ҳақида ўйланг. WhatsApp’да ёзишманг. Эркаклар, аёлларни гуруҳлардан чиқиб кетишга мажбур қилинг», — дея таъкидлади у.
Эслатиб ўтамиз, Гучигов ва Гойлабиеванинг никоҳи 16 май куни Грозний никоҳ саройида қайд этилган эди. Тадбирга Қодировнинг ўзи ташриф буюриб, уни «мингйиллик тўйи» деб атаган ва лезгинка рақсига тушган эди.
Изоҳ (0)