Олма-Отада йўлтанламас автомобиль болалар боғчасидаги ўйин майдончасига келиб урилди, ўша вақтда у ерда 26 нафар бола бўлган. Tengrinews хабар беришича, ЙТҲ натижасида беш ёшли бола ҳалок бўлди, яна саккиз нафари турли жароҳатлар олди.
Қора Land Cruiser’ни аёл киши бошқарган, у юқори тезликда орқага юриб, болалар боғчасини тўсиб турган деворни қулатган. Гувоҳлар сўзларига кўра, у шок ҳолатида бўлган, атрофдагилар тез ёрдам чақирган, ҳайдовчини қўлга олишган.
46 ёшли ҳайдовчи аёл шаҳар ички ишлар бўлимининг вақтинчалик ҳибсда сақлаш изоляторига жойлаштирилган. Судолди тергов ишлари бошланган.
Изоҳ (0)