2016 йилнинг биринчи январидан кечикмай бутун мамлакат бўйлаб тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи «ягона ойна» хизматларининг марказлаштирилган тизими фаолият олиб боради, деб хабар бермоқда Uzbekistan Today.
Тадбиркорлик субъектларига давлат хизмати кўрсатишга қаратилган ягона марказлар шаҳар ва туман ҳокимликлари қошидаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспексиялари негизида ташкил этилади. Тегишли вазирликлар 2015 йилнинг 1 июлигача турли муассасалар қошидаги «ягона ойна»лар кўрсатаётган давлат хизматларини тўла инвентаризациядан ўтказадилар ва уларни кейинчалик янги марказлар хизматлари тизимига интеграциялашувини таъминлайдилар, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатилиши, шу жумладан лицензия олиш ва рухсат бериш жараёнлари учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва таъсис ҳужжатларининг умумий шаклини ишлаб чиқадилар.
Шу ўринда республикада бошқа давлат ва хўжалик бошқармалари томонидан бевосита тадбиркорлик субъектларидан уларга «ягона ойна» марказлари кўрсатадиган давлат хизматлари кўрсатиш учун ҳужжатлар қабул қилишга тақиқ жорий этилади.
Марказлар тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтаётганда тўлайдиган бож ҳисобидан молиялаштирилади. Бироқ бу маблағларнинг барчаси марказларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилиши лозим бўлади.
Изоҳ (0)