Корея Республикасининг ҳукмрон «Сэнури» партияси раҳбари Ким Му Сон КХДР ўз ҳудудига БМТ бош котиби Пан Ги Мунни киритиши керак деб ҳисоблаяпти. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.
Ким Му Сон Шимолий Корея режимини ўз қарорини ўзгартиришга ва Пан Ги Муннинг КХДРга киришига рухсат беришга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Шимолий Корея режимининг бундай қўпол иш тутиши ғайриоддий ҳаракат эмас, лекин Пан Ги Муннинг Кэсон индустриал мажмуасига киришига рад жавобини бериш – бу бутун сайёрада тинчликни ҳимоя қилаётган БМТ ташкилотини тўғридан-тўғри ҳақоратлашдир.
КХДР 20 май куни ҳеч қандай изоҳсиз БМТ бош котибининг Кэсон индустриал мажмуасига киришига берилган рухсатни бекор қилди.
Аввалроқ, 21 майга режалаштирилган ташриф ҳақида гапирган Пан Ги Мун 20 йилдан буён КХДР тупроғига қадам қўйган илк бош котиб бўлиши кераклигини таъкидлаган эди. Мамлакатга ташриф буюрган (1993 йилда) сўнгги бош котиб Бутрос Бутрос Гали бўлган.
Изоҳ (0)