Кремлда бўлиб ўтган Россия ҳукумати аъзолари иштирокидаги йиғилишда мамлакат бош вазири Дмитрий Медведевнинг қўлида Apple Watch ақлли соати тақилгани кўринди, деб хабар бермоқда «Hi-Tech.Mail.ru».
Қайд этилишича, Медведевнинг қўлидаги қора рангли соат Apple Watch’нинг энг арзон версияси — Apple Watch Sport бўлиб, нархи 349 долларни ташкил этади. Россияга бундай қурилмалар ҳозирча расман етказиб берилмаса-да, уларни чет элдан сотиб олиб келиш ҳам тақиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, Apple Watch ақлли соатлари 24 апрелдан сотила бошлаган эди. Бунгача эса қатор шоу-бизнес вакиллари, жумладан Кэти Перри, Кристи Терлингтон, Дрейк ва Фаррелл Уильямс кабилар ушбу соатга эга бўлиб улгурган.
Изоҳ (0)