«Hilol-nashr» нашриёти томонидан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Кифоя» номли китоби қайта чоп этилди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Китоб уч жилддан иборат бўлиб, унинг нашриёт дўконидаги баҳоси 72 000 сўм этиб белгиланган. Китобда: «Мусулмон одам, ким бўлишидан қатъий назар, ўзининг кундалик, оилавий, ижтимоий, иқтисодий ҳаётида, ибодати, емоқ-ичмоғи, кийим киймоғи ва бошқа барча нарсаларида айнан эътимодли фиқҳга доимий равишда муҳтождир. Мазкур эҳтиёжни эътиборга олган ҳолда, халқимизга зарур бўлган диний ҳукмларни ҳужжат ва далиллари билан, содда ва тушунарли равишда, Ҳанафий мазҳаби асосида баён қилувчи бир китоб таълиф қилишга Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ёрдам сўраган ҳолимизда қўл урдик», — дейилади.
Мазкур тўпламни нашриётнинг Тошкент шаҳри, Сўгаллиота кўчаси, 5-уйда жойлашган китоб дўконидан сотиб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф шу йилнинг 10 март куни ҳаётдан кўз юмган эдилар.
Изоҳ (0)