Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Airbus Military муҳандислари Airbus А400М янги ҳарбий транспорт самолётининг Испанияда ҳалокатга учраши сабабини аниқлади, дея хабар бермоқда «РИА Новости». У двигателни бошқариш блокининг дастурий таъминотидаги муаммо билан боғлиқ.

Фото: AP

Фото: AP

Стартдан сўнг дарҳол дастурий таъминот ишдан чиққан, натижада компьютер самолётнинг учта двигателига турли буйруқлар берган. Шу сабабли двигателлар ўчиб қолган. Экипаж бу жараёнга ҳеч қандай таъсир ўтказа олмаган.

Учувчилар самолётни орқага қайириб, учиш-қўниш йўлагига қайтармоқчи бўлган, бироқ бу фойдасиз бўлиб, машина далага қулаган ва деярли бутунлай ёниб кетган.

9 май куни Испаниянинг Севилья вилоятида юз берган авиаҳалокат натижасида тўрт киши ҳалок бўлган, экипажнинг яна икки аъзоси оғир аҳволда шифохонага олиб келинган. Сўнгги маълумотларга кўра, самолёт бортида етти киши бўлган.

Самолёт Airbus Military заводида ишлаб чиқарилган ва айни вақтда синовдан ўтказилаётган эди. Аввалроқ Германия, Испания, Буюк Британия, Туркия, Бельгия ва Люксембург 180 та А400М’ни сотиб олиш истагини билдирган эди, бироқ ҳозирга қадар буюртмачиларга бирорта бундай самолёт етказиб берилмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи