«Adme.ru» порталида саёҳат учун қизиқарли бўлиш билан бирга анчагина маблағни тежаш мумкин бўлган мамлакатлар ўнлигини эълон қилди. Эътиборлиси ушбу рейтингдан Ўзбекистон ҳам ўрин олган.
Нашрнинг эътироф этишича, Ўзбекистонда мазали таомларни арзон нархларда деярли исталган ерда топиш мумкин. Икки кишилик тушлик тахминан 35 долларга, меҳмонхонада тунаш эса 30 доллар ва ундан юқори нархга тушиши қайд этилган. Ўзбекистонда Чорвоқ сув омбори, Бунёдкор майдони, Чимён тоғи, Шоҳи Зинда мажмуаси, Регистон майдони, Нақшбандий мажмуаси, Гўри Амир мақбарасини албатта кўриш лозимлиги айтилган.
Рўйхатдан шунингдек Арманистон, Озарбайжон, Сербия, Тунис, Грузия, Ҳиндистон, Польша, Миср ва Қозоғистон ҳам жой олган.
Изоҳ (0)