«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси яқинлашаётган ёз мавсумида шаҳар жамоат транспортига кондиционер ўрнатишни режалаштирмаган, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
«Uz24.uz»га йўлланган хатда айтилишича, компания томонидан яқин вақтда кондиционер тизимига эга автобус ва трамвайларни сотиб олиш ҳам режа қилинмаган. Компаниянинг эслатишича, иссиқ ҳавога қарши транспорт салонларида дарчалар ёки шифт туйнукларидан фойдаланиш мумкин. Улар қўшимча ҳаво ўтказади ва уларни ҳаракатланиш давомида очишга рухсат этилган.
Ўтган йили ҳам компания автобусларга кондиционер ўрнатиладими, деган саволларга қатъий рад жавобини берган эди. Бунга кондиционер тизими ўрнатилган транспорт воситалари ва уларга техник хизмат кўрсатиш нархи юқорилиги сабаб сифатида кўрсатилган эди.
Изоҳ (0)