Зўравонликдан сўнг 42 йил давомида кома ҳолатида ётган ҳамшира Ҳиндистон шифохоналаридан бирида вафот этди, деб хабар беради «РИА Новости».
Аруна Шанбауг Мумбайдаги Қирол Эдуард хотираси шифохонасида ҳамшира бўлиб ишларди. 1973 йил ноябрида унга зўравон санитар ташланди. У ҳамширани бўғди, қиз омон қолди, аммо узоқ вақт кислород етишмаганлиги туфайли унинг мияси ташқи таъсирларга жавоб бермай қўйди. Ўшандан буён Аруна ўзининг қадрдон касалхонаси палаталаридан бирида ётганди.
Шифохона бошлиғи Авинаш Супе оммавий чиқиш қилиб, Шанбаугнинг қариндошларини топиш учун ёрдам сўради.
2011 йил март ойида Аруна ҳақида китоб ёзган жамоат арбоби Пинки Вирани ҳамширанинг эвтаназия ҳолатига туширилишини сўраган. Аммо суд Ҳиндистонда эвтаназия тақиқлангани ва Вирани ҳамширага касалхона ходимлари каби яқин бўлмагани туфайли бу илтимосни рад этган.
Изоҳ (0)