Беш кунлик тинчлик сулҳи якунланганидан сўнг Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Яманни яна бомбардимон қилишни бошлаб юборди, деб хабар қилади «Korrespondent.net».
Коалиция кучлари Адандаги исёнчи хусийлар жойлашган нуқталарга авиазарбалар берди.
12 май куни Гринвич вақти билан 20:00 да бошланган беш кунлик сулҳ яманлик муҳтожларга гуманитар ёрдам етказиб берилиши учун қабул қилинганди.
Аввалроқ, БМТ Ямандаги низолар натижасида 2 ой ичида 1600 дан ортиқ киши ҳалок бўлганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)