Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрининг ғарбий қисмида жойлашган университет бинолари мажмуасида 16 май куни кучли портлаш юз берди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Hama Press агентлиги маълумотига кўра, қўлда ясалган портловчи қурилма бевосита талабалар шаҳарчаси ҳудудига жойлаштирилган.
Ҳодиса тафсилотлари ва жабрланганларнинг тахминий сони аниқланмоқда. Ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан жавобгарликни бирор гуруҳ ўз бўйнига олмаган.
Изоҳ (0)