Гонконгдаги савдо марказларидан бирида жойлашган болалар кийимлари дўконига ёввойи тўнғиз кириб олди, деб хабар бермоқда Meduza.
Оғирлиги 25 килограммгача келадиган жонивор дўкон биносига томдан тушган. Ичкарига киргач, тўнғиз дўкон бўйлаб югуриб, кийимлар ва манекенларни босиб ташлаган.
Бироздан кейин етиб келган ветеринар ёввойи ҳайвонни ухлатиб қўйган ва у реабилитация марказига олиб борилган. Тўнғиз бино томига қандай чиқиб қолгани ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳ (0)