«Кексаларни эъзозлаш йили» ва 9 май − Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан жойларда турли хил маънавий-маърифий, мусиқий тадбирлар, шунингдек, кўрик-танловлар ташкил этилиб, ўтказилмоқда.
Яқиндагина Мудофаа вазирлиги тизимида ҳам «Сиз билан фахрланамиз, фахрийлар» деб номланган энг яхши плакат, расм, панно, шунингдек бисер, ип, тошлар билан безатилган ва халқ амалий санъатининг бошқа турларидан иборат бўлган ижодий ишлар танловини эълон қилган эди. Куни кеча Қуролли Кучлар давлат музейида ана шу танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази «Дарё»га маълум қилди.
Танлов Мудофаа вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари, Ўзбекистон бадиий академияси ва «Камолот» ЁИҲ иштироки ва кўмагида ташкил этилди.
Кўргазмада 30 га яқин муаллифнинг 50 дан ортиқ ижодий ишлари намойиш этилди. Танлов натижаларига кўра, профессионал ижодкорлар орасида биринчиликни Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомчилик ва дизайн институти ўқитувчиси Рустам Худойберганов, ҳаваскор ижодкорлар орасида Қуролли Кучлар давлат музейи ходими Шиц Эдуард ғолибликни қўлга киритди. Профессионал рассом ва фотографлар томонидан аниқланган ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Изоҳ (0)