Туркия Дин ишлари бошқармаси (Диянет) тўрт йиллик уринишдан кейин Қуръони Карим маъноларининг арман тилидаги таржимасини чоп этди, деб хабар бермоқда Anadolu ахборот агентлиги.
4 минг нусхада чоп этилган маънолар таржимаси арман тилининг шарқий ва ғарбий лаҳжаларида ёзилган. Нашрга тайёрланиш учун кетган тўрт йилдан 2,5 йили таржима учун сарфланган. Лойиҳа устида бошқарма экспертлари ва Туркия университетлари диншунослик факультетлари профессорлари иш олиб борган.
Қайд этилишича, 1924 йилда ташкил этилган Диянет шу пайтгача 1150 та иш, жумладан Қуръон маъноларининг курд ва испан тилларидаги таржималарини чоп этган. Қуръон маъноларининг яна 15 тилдаги таржимасини чоп этиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)