Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳудудидаги кўчалардан бирида, пиёдалар йўлагида тўпланган чиқинди уюми акс этган сурат ижтимоий Facebook ижтимоий тармоғига чиқарилганидан 20 соат ўтиб чиқинди ғойиб бўлди, деб ёзади «Potrebiteli.uz».
Қайд этилишчича, пиёдалар йўлагидаги чиқинди қутиси ёнида тўпланиб турган ахлат уюмини кўрган фойдаланувчилардан бири уни суратга олиб Facebook’даги «Potrebiteli.uz» гуруҳига жойлаштирган ва шу орқали коммунал хизматлар ходимларига мурожаат қилган.
20 соатдан кейин эса ўша фойдаланувчининг ўзи худди шу жойнинг янги суратини гуруҳга жойлаштирган. Унда чиқинди уйи олиниб, йўлак тозалангани кўриниб туради.
Изоҳ (0)